ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

ШҲТ белгилари туширилган либосларга талаб катта - UzTextile

Ўзбек брендлари томонидан ишлаб чиқарилган саммитнинг рамзлари акс эттирилган либослар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти атрибутларига эга кийимлар катта талабга эга. Бу ҳақида "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси хабар берди.
Айтилишича, Самарқандда ШҲТ давлат раҳбарлари саммити ўтказилиши муносабати билан тўқимачилик корхоналари саммит нуфузини оширишга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Унга кўра, ўзбек брендлари томонидан саммитнинг рамзлари акс эттирилган либослар дизайни яратилди.
Одежда с атрибутикой ШОС пользуется популярностью
Маҳсултларга #SCOSamarkand2022 рамзи туширилган.
“Бундай рамзлар туширилган футболка ва кепкалар ШҲТ саммити меҳмонларида катта қизиқиш уйғотмоқда”, дейилади хабарда.