ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашди

Ўзбекистон ва Покистон етакчилари икки томонлама шерикликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Самарқандга ташриф буюрган Покистон Ислом Республикаси бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашув ўтказди.
Етакчилар икки томонлама, энг аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва транспорт-транзит соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини батафсил кўриб чиқишди.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел встречу с Премьер-министром Исламской Республики Пакистан Шахбазом Шарифом
Учрашувда транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Трансафғон темир йўли лойиҳасини тезлаштириш, савдо учун тўсиқларни бартараф этиш, товарларни ўзаро етказиб бериш учун қулай шароитлар яратиш муҳимлиги қайд этилди.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел встречу с Премьер-министром Исламской Республики Пакистан Шахбазом Шарифом
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Маълумот учун, икки мамлакат ўзаро савдо кўрсаткичлари ўсиб бормоқда. Ўтган йилда улар 47 фоизга, жорий йил бошидан яна 10 фоизга ошди. Қўшма корхоналар сони 200 тага етди.