ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

Самарқандда Қирғизистон ва Хитой етакчилари учрашишди

Садир Жапаров ва Си Цзиньпин учрашуви якунларига кўра бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди – тафсилотлар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Қирғизистон ва Хитой ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи ҳал этилмаган сиёсий муаммолар йўқ. Бу ҳақида Қирғизистон президенти Садир Жапаров Самарқанддаги ШҲТ саммити доирасида Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашувда маълум қилди.
Хитой ва Қирғизистон етакчилари Самарқандда музокара ўтказди. Садир Жапаров Қирғизистон-Хитой муносабатларининг ривожланиши икки мамлакат халқлари манфаатларига жавоб бериши ва минтақада барқарор ривожланишга хизмат қилишини таъкидлади.
Си Цзиньпин ўз сўзида Қирғизистон Хитойнинг дўст қўшнилари ва энг яқин ҳамкорларидан бири ҳисобланиши ва у Хитойнинг ташқи сиёсатида муҳимроқ ўрин эгаллашини айтиб ўтди.
Қайд этилишича, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли, Чуй вилоятида ирригация каналлари қурилишини, юк ташиш ҳажмини оширишни қўллаб-қувватлаймиз ва бундан манфаатдор.
Си Цзиньпин Садир Жапаровнинг Қирғизистонга ташриф буюриш таклифини қабул қилди, сана дипломатик каналлар орқали келишиб олинади.
Встреча Садыра Жапарова и Си Цзиньпиня на полях саммита ШОС
Садир Жапаров ва Си Цзиньпин учрашуви якунларига кўра бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди:
Қирғиз Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ХХР Божхона бошқармаси ўртасида Қирғизистондан Хитойга экспорт қилинадиган маккажўхори учун фитосанитария талаблари тўғрисидаги протокол имзоланди;
"Қирғизистон ирригация тизимини реконструкция қилиш" лойиҳасини қабул қилиш далолатномаси;
Хитой Қирғизистонга ўт ўчириш ва қутқарув ускуналари, шунингдек, грант тариқасида кўчма шифохона беради.
Эслатиб ўтамиз, кеча Самарқандда Ўзбекистон, Хитой ва Қирғизистоннинг тегишли идоралари “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади. Шартнома Қирғизистон ҳудудининг бир қисмига тааллуқлидир, чунки темир йўлнинг қолган қисми деярли тайёр.