ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ҳам Самарқандга етиб келди

Ўзбекистонда Қосим-Жомарт Тоқаев бошқа давлатлар раҳбарлари билан ҳам икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Самарқанга келди. Бу ҳақида Sputnik мухбири хабар берди.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Таъкидланишича, саммит якунлари бўйича қатор ҳужжатларни қабул қилиш режалаштирилган. Тоқаев Ўзбекистонда бошқа давлатлар раҳбарлари билан ҳам икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, бугун шунингдек, Самарқандга бир қатор давлатлар раҳбарлари Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Россия президенти Владимир Путин, Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев, Беларусь президенти Александр Лукашенко ва Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдоған етиб келишди.
ШҲТ саммити

Эслатиб ўтамиз пайшанба куни Самарқандда ШҲТ давлат раҳбарлари саммити бошланади. Унда 15 га яқин давлат раҳбари ва 10 дан ортиқ халқаро ташкилотлар етакичлари иштирок этиши кутилмоқда.

Ушбу саммит Ўзбекистоннинг ШҲТга раислик даврининг якуни бўлади. Ўтган йил мобайнида ШҲТ доирасида Ўзбекистон томонидан 80 тадан ортиқ тадбирлар ташкил қилинди, уларнинг мантиқий натижаси сифатида Самарқанд саммитида 30 тага яқин давлатлараро ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Ушбу ҳужжатлар ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.

Улар орасида минтақавий савдо, саноат кооперацияси ва транспорт алоқаларини рағбатлантириш концепцияси ва дастурлари бор. Шунингдек, яшил иқтисодиёт, инновациялар, рақамли технологиялар, логистика, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва бошқа йўналишларда ҳам қўшма лойиҳа ва тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.