ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

Путин Жапаровга рус тилини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди

Путин Жапаров билан Самарқандда ШҲТ саммити доирасида учрашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ШҲТ саммити доирасидаги учрашувда Қирғизистон президенти Садир Жапаровга ушбу мамлакатда рус тилини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
“Республикада таълим рус тилида олиб бориладиган тўққизта умумтаълим мактаби бор, қирғиз мактабларида Россиядан келган ўқитувчилар дарс беришади, бу бизнинг замонамизда жуда муҳим. Мамлакатда рус тилини қўллаб-қувватлаганингиз учун сизга миннатдорлик билдирмоқчимиз, бу бошқа кўплаб соҳалардаги муносабатларни ривожлантириш учун асосдир”, -деди Путин.
У икки давлат ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликда Россия Федерациясининг 70 та вилояти иштирок этаётганини эслатган. Бундан ташқари, Путин Бишкекда Россия маданияти кунларини ўтказиш ва бошқа қўшма тадбирларга эътибор қаратган.
Президент РФ В. Путин провел встречи на полях саммита ШОС
“Буларнинг барчаси муносабатларимизнинг келажакда ижобий ривожланиши учун шарт-шароит яратиш жуда яхши замин яратади”, - деди у.
Умуман олганда, Путин Жапаровни кўрганидан жуда хурсанд эканлигини ва “ўзаро манфаатли” мавзуларда суҳбатлашишни исташини таъкидлади.
“Бизда бундай ўзаро манфаатлар кўп. Биз яқин давлатлармиз, биз стратегик шериклармиз, иттифоқчилармиз, кўплаб халқаро ва минтақавий ташкилотларда ишлаймиз”, - дея хулоса қилди Россия Федерацияси президенти.