ТОШКЕНТ, 15 сент - Sputnik. Россия газ масаласида Европа Иттифоқининг оқилона йўл тутишидан умидвор. Қиш арафасида сиёсатчилар бозор жараёнларига аралашиши эмас, балки одамлар ҳақида ўйлашлари керак, деди Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак ШҲТ саммити доирасида журналистлар саволларига жавоб берар экан.
Унинг айтишича, шериклар билан олиб борилаётган музокаралар ҳамкорликнинг давом этиши ва ривожланишидан манфаатдор эканлигини билдиради.
“Биз энергетика сиёсатга қарам бўлмаслиги керак деб ҳисоблаймиз, ва ўз навбатида лойиҳаларни амалга оширишимиз керак”, - дейди бош вазир ўринбосари.
Шунингдек у бутун дунёда аҳоли сони ошиши билан энергиядан фойдаланиш ҳажми ҳам кўпайишини айтди. Унинг таъкидлашича, бу эҳтиёжни қондириш керак ва Россия бундан манфаатдор.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, Россия нафақат нефть, газ ва кўмирга бой мамлакат ва Самарқандда бўлиб ўтаётган ШҲТ саммити доирасидаги деярли барча музокараларда атом энергетикаси бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди.