Мирзиёев ва Путин кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзолади

Самарқандда учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзоланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Ўзбекистон ва Россия ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзолади.
Ўзбекистон ва Россия етакчилари декларацияни Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасидаги учрашувда имзолашди.
Путин кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларация Россия ва Ўзбекистон муносабатларини янада яхшироқ йўлга қўйишга имкон беришини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан музокаралари бўлиб ўтмоқда.