ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

Эрон ШҲТнинг тўлақонли аъзо бўлиши учун барча ишни бажарамиз – Путин

Эрон 2023 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг тўлақонли аъзоси бўлиши кутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Россия Эронннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) қўшилишидан мамнун. Бу ҳақда Россия президенти Самарқандда Эрон президенти Иброҳим Раисий билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.
“Эрон ШҲТнинг тўлақонли аъзо бўлиши учун барча ишни бажарамиз. Сўнгги расмиятчилик қолди холос”, - деди Россия раҳбари.
Раисий ўз навбатида Путинга Эронни ШҲТга қўшилиш жараёнида қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди.
Аввалроқ Теҳрон мамлакатга ШҲТга тўлақонли аъзоликка йўл очувчи ташкилот доирасидаги мажбуриятлар тўғрисидаги меморандумни имзолагани хабар қилинган эди.
Эрон президенти ШҲТ билан турли соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди
Расмий Теҳрон тегишли мажбуриятларни тўлиқ бажариб, қатор ҳужжатларни ратификация қилганидан сўнг ташкилотга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинади. 2021 йил Душанбеда бўлиб ўтган саммитда Эронни ташкилотга қабул қилиш жараёни бошланган эди.
Эслатиб ўтамиз, Путин ва Раисий ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келишган. Саммит ишида ШҲТга аъзо мамлакатлар – Покистон, Россия, Тожикистон, Хитой, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистон, шунингдек, ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлатлар – Беларусь, Мўғулистон ва Эрон етакчилари иштирок этади.