ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

Беларусь “Шанхай оиласи”нинг тўлақонли аъзосига айланиш вақти келди – Лукашенко

Лукашенконинг айтишича, ШҲТга аъзо бўлиш катта муваффақият ҳисобланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Беларусь Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотининг тўлақонли аъзосига айланиши вақти келди. Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Лукашенко ШҲТ бош котиби Чжан Мин билан учрашувда сўз очди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
“Беларусь "шанхай оиласи"нинг тўлақонли аъзосига айланиш вақти келди. Бизни бу йўлда қўллаб-қувватлаётганингизни биламиз ва бунинг учун сиздан жуда миннатдормиз", - деди Беларусь раҳбари.
Лукашенконинг айтишича, ШҲТга аъзо бўлиш катта муваффақият ҳисобланади.
"Биз 12 йил олдин ШҲТ билан ҳамкорликни бошлаганмиз. Ўз-ўзидан ёки тасодифан эмас. Ўшанда бу ташкилот ёш эди, дунё ҳамжамиятида ўз ўрнини топишга уринаётган эди. Бугун эса ШҲТ нуфузли тузилмага айланди, унга катта умидлар билан қарашмоқда"– дея таъкидлади у.
Эслатиб ўтамиз, ШҲТнинг Ўзбекистондаги миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов Беларусь Республикасининг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни Самарқандда бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитидан сўнг икки йилгача чўзилиши мумкинлигини айтган эди.
Июль ойида Беларусь ШҲТга аъзо бўлиш учун ариза берган, унинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитдан сўнг бошланиши кутилмоқда.