ТОШКЕНТ, 14 сен - Sputnik. Бугун Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов ва Россиянинг "Роскино" компанияси директори Инна Шалито ўртасида халқаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Ушбу ҳамкорлик меморандуми Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги киночилик соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, биргаликда ко-продукция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, кинофорумлар ўтказиш ва кинофестиваллар ташкил этишга ёрдам беради, - дейилган хабарда.
Роскино директори имзоланган ҳужжатни юқори баҳолаб, унинг келажак учун аҳамияти катта эканини қайд этди.
"Ўзбекисткн ва Россия ўртасидаги алоқалар профессинал даражада. Минтақавий кино ислоҳотлар ва фаоллилни янада ошириш учун бугун меморандум имзоланиши бу катта ҳодиса", деди Инна Шалито.
Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Тошкентда "ШҲТ мамлакатлари кино кунлари ва ШҲТ мамлакатлари кинофоруми"нинг тантанали очилиши бўлиб ўтади. Унда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Ҳиндистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой ва Покаистондан келган кино ижодкорлар иштирок этишади. Фестиваль доирасида ушбу мамлакатлар ўзларининг энг яхши фильмларидан намуналар тақдим этади.
Ундан ташқари фестиваль доирасида ШҲТ кино ижодкорлари иштирокида маҳорат дарслари, семинарлар, премьералар, матбуот анжуманлари ва ижодий учрашувлар бўлиб ўтади.