ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистонда ШҲТнинг Самарқанд саммитига бағишланган почта маркаси муомалага киритилди. Бу ҳақида "Ўзбекистон почтаси" хабар берди.
Махсус почта маркаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан тайёрланган.
Почта маркасида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатларининг байроқлари, ШҲТнинг Самарқанддаги саммитига бағишланган логотипи ҳамда Самарқанд шаҳрининг герби тасвирланган.
Почта маркасининг орқа фонида эса, Самарқанднинг расмий маркази ҳисобланмиш “Регистон” майдони жойлашган.
“Почта маркаси бир неча рангда ишланган бўлиб, почта блокининг ўлчами 100х94мм. Почта маркасининг ўлчами 52х37мм ва у 5 минг нусхада ишлаб чиқарилди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Самарқанд саммити логотипи акс эттирилган махсус хотира штемпели ҳам тайёрланди. Махсус хотира штемпелининг атрофида *ЎЗБЕКИСТОН, САМАРҚАНД ШАҲРИ, 14.09.2022* табдир ўтказиладиган сана ва жойи кўрсатилган.