ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

ШҲТнинг Самарқанд саммитида Афғонистон томони иштирок этмайди

ШҲТнинг Самарқанд саммитида Афғонистон томони иштирок этмайди
Sputnik
ШҲТнинг Самарқанд саммитида Афғонистон томони иштирок этмайди.
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ШҲТ ишлари бўйича Миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов саммит арафасида ўтказилган брифингда маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
"ШҲТ меморандумлар имзолайди, қарорлар қабул қилади. Шу муносабат билан ШҲТ ва Афғонистон ўртасидаги шериклик вақтинча тўхтатилган. Мен ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги (муносабатларни) назарда тутмадим. ШҲТ - кўп томонлама ташкилот сифатида Афғонистон билан расмий алоқаларни амалга оширмайди”, деди у.