Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Росгвардия Запорожье вилоятида Украина ҚКнинг 130дан ортиқ агентларини қўлга олди

Росгвардиячилар Херсон ва Запорожье вилоятларида 130 дан ортиқ одамни қўлга олди, 10 та қурол ва ўқ-дорилар яширилган махфий жой топилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Росгвардия Херсон ва Запорожье вилоятларида Украина кучлари ва ҳарбийлари фаолиятига алоқадор бўлган 130 дан ортиқ кишини қўлга олди. Бу ҳақда Росгвардия матбуот хизмати хабар берган.
“Росгвардиячилар Херсон ва Запорожье вилоятларида миллатчилик ташкилотлари, Украина Хавфсизлик хизмати ва Украина Қуролли кучлари фаолиятига алоқадор бўлган 130 дан ортиқ одамни қўлга олди, 10 та қурол ва ўқ-дорилар яширилган махфий жой топилди”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, хусусан, хорижда ишлаб чиқарилган NLAW танкга қарши тизимлари, 82 миллиметрли миномёт, иккита 14,5 миллиметрли Владимиров оғир пулемётлари, шунингдек, 16 мингдан ортиқ ўқ-дорилар мусодара қилинган. Бундан ташқари, 4,5 килограмм наркотик моддалар ҳам мусодара қилинган.