ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

Пашинян ва Алиев Тошкентни ташриф бекор қилингани ҳақида хабардор қилмади - Нуримбетов

Арманистон ва Озарбайжон лидерлари Тошкентни ташриф бекор қилингани ҳақида хабардор қилмади - Нуримбетов
Sputnik
Давлат раҳбарлари Тошкентни ташриф бекор қилингани ҳақида хабардор қилишмади, деди Ўзбекистоннинг ШҲТ ишлари бўйича Миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов.
13 сентябрга ўтар кечаси Озарбайжон армияси Арманистоннинг Тоғли Қорабоғ билан чегарадош вилоятларига ҳужум қилганди. Бокуда таъкидланишича, бу операция - йўлларни миналаштирилишига жавоб чораси бўлиб, унинг мақсади - Ереванни тинчлик шартномасини имзолашга ундашдир. Ереван айбловларни рад этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон раислигида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси тадбирлари бўлиб ўтади.
Саммит ишида ШҲТга аъзо мамлакатлар – Покистон, Россия, Тожикистон, Хитой, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистон, шунингдек, ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлатлар – Беларусь, Мўғулистон ва Эрон етакчилари иштирок этади.
Фахрий меҳмон сифатида Туркия, Озарбайжон, Туркманистон ва Арманистон , шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, бошқа нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилган.