ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. “Ипак йўли дурдонаси” XIVТошкент халқаро кинофестивали бошланиши арафасида Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК) ректори Владимир Малишев нутқ сўзлади. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Тадбирда сўзга чиққан Бутунроссия давлат кинематография институти ректори Ўзбекистондаги филиал фаолияти муҳимлигини таъкидлади ва келажакда ўзбек киносини катта шон-шуҳрат ва эътироф кутаётганини қайд этди.
Ундан ташқари Малышев Тошкент филиалида учта янги йўналиш очилганини эълон қилди ва яқин келажакда ушбу филиал талабалари албатта ўзларини юқори нуқтада кўрсатишларига умид билдирди.
Ўз навбатида, XIV Тошкент халқаро кинофестивали бош директори, Ўзбекистон Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Aбдухолиқов айнан Ўзбекистон президенти ташаббуси билан Тошкент шаҳрида Бутунроссия давлат кинематография институти филиали очилгани ва бу университетнинг чет элдаги ягона филиали эканлигини таъкидлади.
Маълумот ўрнида, ўтган йили Тошкентда Бутунроссия давлат кинематография институти филиали очилди. ОТМда таълим фаолияти 2021−2022 ўқув йилидан бошланди.