Бу қизиқ

Метаболизмни қандай яхшилаш мумкин?

Метаболизм организмнинг ҳаётий фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган кимёвий реакциялар йиғиндиси. У озиқ-овқатни энергияга айлантириш учун керак.
Sputnik
Метаболизм сўзини одатда моддалар алмашинуви билан адаштиришади. Бироқ, метаболизм анча кенг қамровли жараён. Моддалар алмашинуви тезлиги эса унинг асосий кўрсаткичларидан бири.
У инсон танасига ўсиш, кўпайиш, атроф-муҳитга реакция билдириш, шикастланишларни бартараф этишга ёрдам беради. Моддалар алмашинуви жараёни аёллар ва эркакларда турлича кетади. Бу организмдаги ёғ ва мушак оғирлигига боғлиқ.
Аёлларда метаболизм секин кечади. Эркаклар аёлларга қараганда кўп энергия сарфлайди ва тез ортиқча вазндан халос бўлишади. Бу эркаклар мушаклар массаси катта экани билан боғлиқ. У ёғ тўқималарига қараганда кўпроқ энергия сарфлайди.
Метаболизм бузилиши моддалар алмашинуви жараёнини меъёрдан чиқариши мумкин.
Моддалар алмашинуви турли сабабларга кўра содир бўлади. Масалан, мувозанатлаштирилмаган овқатланиш, фойдали маҳсулотларнинг етишмаслиги, сурункали тушкунлик (стресс), жисмоний фаолиятнинг камлиги ёки умуман йўқлиги, кун режимларига риоя қилмаслик туфайли келиб чиқиши мумкин.
Шунингдек, қаттиқ парҳез режимлари ва калориялар етишмаслиги сабабли моддалар алмашинуви бузилади.
Метаболизм бузилиши аломатлари болалар ва катталарда турлича бўлади. Болаларда бу умумий лоҳаслик, бўй ўсмаслиги, ортиқча вазн ва ҳаддан ташқари озғинликда, ҳазм қилиш билан муаммолар ёки тери рангининг ўзгаришида белги беради. Катталарда бу жараён ортиқча вазн, танада шишлар, тез-тез терлаш, уйқу бузилиши, ишчанлик қобилиятининг йўқолишида намоён бўлади.
Жараённи доим меъёрда сақлаш учун тўғри овқатланиш қоидаларига риоя қилиш керак. Шунингдек, стрессни олдини олиш, уйқу тартибига риоя қилиш ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
- ширинликлар, жуда ёғли ва дудланган, қовурилган овқатларни камроқ истеъмол қилиш
- бир кунда 3-4 порция сабзавотлар ва мевалар истеъмол қилиш
- ёғлар, оқсиллар ва углеводлар миқдорини назорат қилиш
-спиртли ичимликлардан воз кечи