ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Венгрия ташқи ишлар вазирлиги вакили Тамаш Менцер Европа Иттифоқи томонидан Россияга қарши жорий қилинган санкцияларни кузда қайта кўриб чиқиш имкониятини истисно этмади. Бу ҳақда у Венгриянинг М1 телеканали эфирида маълум қилди.
“Санкциялар энергия танқислиги ва [Европада] нархларнинг сезиларли даражада кўтарилишини келтириб чиқарди. Мен бу масалада оптимист эмасман, лекин санкцияларни кузда қайта кўриб чиқишни кутиш мумкин. Борган сари кўпроқ одамлар вазиятнинг ҳақиқий ҳолатини кўрмоқда. Совуқ келиб, бир вақтнинг ўзида иқтисодиётни бошқариш зарур бўлганда, ҳақиқат ҳар бир Европа давлатининг эшигини тақиллатади”, - деди Менцер.
Жорий йилнинг 24 февралькуни Россия президенти Владимир Путин Донбасс республикалари раҳбарларининг ёрдам сўраши муносабати билан Украинада махсус ҳарбий операция ўтказилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Москванинг режаларида Украина ҳудудларини босиб олиш йўқ, мақсадлар эса мамлакатни демилитаризация ва денацификация қилишдир. Ғарб Россиянинг қарорига жавобан унга қарши кўплаб ва кенг кўламли санкцияларни босқичма-босқич жорий қила бошлади. Ғарб давлатлари Киевга ўн миллиардлаб доллар миқдорида қурол ва ҳарбий техника етказиб беришни бошлади.
Aйрим Ғарб сиёсатчилари бу, аслида, Россияга қарши иқтисодий уруш эканини тан олди. Путин 16 март куни таъкидлаганидек, Ғарбнинг Москвага қарши санкциялар сиёсатида барча тажовузкорлик белгилари мавжуд.