ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага, 15 сентябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Хорижий валюталар курси
© Марказий банк
Унга кўра, долларнинг расмий курси 14,91 сўмга пасайиб, 10 925,14 сўмни ташкил қилди.
Евро ҳам сўмга нисбатан қадрсизланди. Хусусан, 1 евро 183,40 сўмга арзонлашиб, 10 938,25 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,66 сўмга ошиб, 182,9 сўмни ташкил этди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи бор пасаймоқда.