ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Тошкент ҳайвонот боғидаги Алатау лақабли жирафанинг ўлими провентрикуляр тимпания туфайли юзага келган мия ишемияси туфайли содир бўлган. Бу ҳақида Тошкент ҳайвонот боғи хабар берди.
Тошкент ҳайвонот боғи бош ветеринар шифокори Маҳмуд Кузибаевнинг айтишича, жирафа ўлимидан кейин патологоанатомик ва лаборатор текширувлар олиб борилди. Унда тимпания, ўз навбатида, ўн икки бармоқли ичакнинг туғма нуқсони туфайли ҳосил бўлган.
“Алатау бизга 2016 йилда 3 ёшлигида келтирилган. Бизда унинг яшаши ва тўлақонли озиқланиши учун энг маъқул шароитлар яратилган эди, шунингдек, барча профилактик ветеринария тадбирлари ҳам ўз вақтида ўтказилган”, - дейилган ҳайвонот боғи хабарида.
Эслатиб ўтамиз, август ойида Алатау лақабли жирафа вафот этгани маълум қилинганди. Алатаунинг иштаҳаси пасайиб бораётгани кузатилиб, тез суръатда вазн йўқотишни бошлаган.
Ҳайвонот боғи ветеринария мутахассислари жирафанинг овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилаш учун симптоматик даволашни бошлашди. Лекин ичак паразитлари мавжудлигини текшириш бўйича ўтказилган копрологик кўрик салбий натижа берган.