ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Запорожье вилоятида рекорд даражадаги йирик махфий қурол-яроғ омбори топилди, ўрмон зонасида снарядлар солинган 260 қути яширилган. Бу ҳақда вилоят маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов маълум қилди.
“Запорожьеда рекорд даражадаги йирик махфий қурол-яроғ омбори топилди”, деб ёзди Рогов Telegram каналида.
Унинг сўзларига кўра, маълумот Токмак туманидаги ўрмон зонасида номаълум шахслар қандай қилиб қутиларни судраб кетаётганини кўрган маҳаллий аҳолидан олинган.
“Ушбу маълумотни текшириш чоғида омбор топилди, унда 260 та снарядли қутилар бўлган”, - деган Рогов.
Унинг сўзларига кўра, полиция ҳуқуқ-тартибот идоралари билан биргаликда омборни ташкил қилишда иштирок этганликда гумонланган фуқароларни аниқлаган. Жиноятчилар Россия Федерацияси Жиноят кодексига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Махсус операция давомида Россия ҳарбийлари Херсон ва Запорожье вилоятининг Азов денгизига туташ қисмини назоратга олди, Херсон, Мелитополь ва Бердянск каби йирик шаҳарларни озод қилди. Ҳар икки вилоятда янги маъмуриятлар шакллантирилди, Россия телеканаллари ва радиостанциялари эфирга узатилмоқда, Қрим билан савдо ва транспорт алоқалари тикланмоқда. Вилоятлар Россия таркибига кириш режаларини эълон қилди. Бундан ташқари, саккиз йил ўтгач, Шимолий Қрим канали блокдан чиқарилди.