Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина қуролли кучлари бир суткада 800дан ортиқ одам йўқотди - Россия МВ

Россия Аэрокосмик кучларининг Украина Қуролли кучлари жойлашган ҳудудларга берган зарбалари натижасида 800 дан ортиқ одам йўқ қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 сен - Sputnik. Россия Россия ҳарбий авиацияси зарбалари нтижасида бир суткада Украина Қуролли кучларининг 800 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ва хорижлик ёлланма аскарлари ҳалок бўлди ва яраланди, деб хабар қилди 13 сентябрь куни Россия Мудофаа вазирлиги.

“Россия Аэрокосмик кучлари Славянск ва Константиновка туманларида 95-ҳаво ҳужуми бригадаси, Артемовск вилоятидаги 115-механизациялашган бригада, Курдюм туманидаги 53-механизациялашган бўлинмаси, 35-денгиз пиёдалари бригадасининг Березнеговатой ҳудудидаги аскарлари, Николаев вилоятининг Мурахивка туманидаги 57-мотоўқчи пиёдалар бригадаси, Запорожье вилоятининг Балабино туманидаги 128-тоғ ҳужуми бригадаси, шунингдек Харков шаҳри ҳудудидаги 14-механизациялашган бригадаларнинг вақтинча жойлаштирилган нуқталарига юқори аниқликдаги зарбалар берди,” - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Россия авиацияси, ракета қўшинлари ва артиллерияси 20 та қўмондонлик пункти, 47 та артиллерия бўлинмаси, Украина Қуролли кучларининг бошыа объектлари жойлашган 152та ҳудудга зарба берди. Шунингдек, бешта қурол ва ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Россия авиацияси Очаково ҳудудида Украинанинг Ми-8 вертолётини йўқ қилди. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари 6та учувчисиз самолёт ва 7 та реактив снарядларини уриб туширди.