Тошкентда Қозоғистон кино кунлари бўлиб ўтди – фото

“Паралимпиячи” (“Паралимпиец”) фильмини ўзбекистонлик томошабинлар илиқ кутиб олишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Тошкент халқаро кинофестивали доирасида пойтахтдаги Муқимий номидаги ўзбек миллий мусиқа театрида “Қозоғистон кино кунлари” бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Унда Қозоғистон делегацияси Адей Абельдинов, фильм ижодкорлари Аскар Ильясов, Алдияр Байракимов, Алнура Жуматаева ва бошқалар иштирок этишди.
“Паралимпиячи” (“Паралимпиец”) фильми 2022 йилда “Kazakhcinema” студияси томонидан суратга олинган. Фильм Максад исмли ногирон бўлиб қолган йигитнинг Паралимпиададаги ғалабаси ҳақида ҳикоя қилади.
1 / 6
2 / 6
3 / 6
4 / 6
5 / 6
6 / 6
Кинокартина рус тилида, ўзбекча субтитр билан намойиш этилди. Томошабинлар кинокартинани илиқ кутиб олишди.
Шунингдек, кечада қозоқ миллий чолғу асбоблари иштирокида халқ қўшиқлари жонли ижро этилди.
Маълумот учун, XIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Россия, Қирғизистон, Озарбайжон, Эрон, Беларусь ва бошқа мамлакатларнинг кино кунлари ўтказилиши режалаштирилган.