Шотокан карате: ЖЧда ўзбекистонлик спортчилар 20та медалга сазовор бўлишди

Жаҳон чемпионати баҳсларида жами 32 давлатдан 717 нафар спортчи ғолиблик учун татамига чиқишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Шотокан карате бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 20та медалга сазовор бўлишди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Чехиянинг Пардубице шаҳрида 9-11 сентябрь кунлари шотокан карате-до бўйича XII Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.
Унда жами 32 давлатдан 717 нафар спортчи ғолиблик учун татамига чиқишди.
Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган 14 нафар спортчи мусобақада юқори натижаларни қайд этди ва якунда жами 20та медални қўлга киритишди.
Шоҳсупага кўтарилган спортчилар:
Ирисқулов Асрор – 1та кумуш, 2та бронза,
Ирисқулов Аббос – 1та олтин, 1та кумуш,
Эсанова Муниса – 3та олтин,
Ирисқулов Аҳрор – 2та бронза,
Ибрагимов Анвар – 1та олтин, 1та кумуш,
Якшимова Насибабону – 1та кумуш, 2та бронза,
Ибрагимов Адҳам – 1та олтин,
Хўжақулов Муҳаммадабдулазиз – 4та олтин ҳамда мутлақ чемпион сифатида кубок билан ҳам тақдирланди.
Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган спортчилар 15 сентябрь куни Ўзбекистонга қайтиб келишади.