Ўзбекистонлик шахматчилар Ғарбий Осиё чемпиони бўлишди

Маржона 9 турда 7,5 очкони, Муҳаммадали эса 9 турда 8 очкони қўлга киритди - тафсилотлар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Қирғизистонда ўтказилаётган Ғарбий Осиё чемпионатида ўзбекистонлик Маржона Маликова ва Муҳаммадали Абдураҳмонов олтин медални қўлга киритишди. Бу ҳақида Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев маълум қилди.
Қайд этилишича, Қирғиз Республикасида ўсмирлар ўртасидаги “Western Asia Chess Championship 2022” чемпионати ўтказилди.
Унда Маржона Маликова G20-стандарт гуруҳида ғалаба қозонди. Муҳаммадали Абдураҳмонов эса O20- стандарт гуруҳида ғалабага эришди.
Муҳаммадали Абдураҳмонов

“Маржона 9 турда 7,5 очкони, Муҳаммадали эса 9 турда 8 очкони қўлга киритди. Ўзбек шахматининг истиқболли вакилларини жамоамиз номидан табриклаймиз”, дейди Алишер Саъдуллаев.