Курашчи Жалгасбай Бердимуратов жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

-82 кг вазн тоифасида иштирок этган Жалгасбай Бердимуратов жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Сербия пойтахти Белград шаҳрида бўлиб ўтаётган спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жалгасбай Бердимуратов кумуш медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 12 сентябрь куни юнон-рум кураши бўйича -82 кг вазн тоифасида иштирок этган Жалгасбай Бердимуратов мусобақани иккинчи ўринда якунлаб, кумуш медалга сазовор бўлган.
Спортчи ҳал қилувчи беллашувда туркиялик Бурхан Акбудакка қарши гиламга чиққан. Муросасиз кечган беллашув Акбудакнинг 7:6 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.
Аввалроқ курашчи Жасурбек Ортиқбоев мазкур чемпионатида бронза медалини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.