ЕИ русларни саралашга ҳозирланмоқда

Шу ҳафтадан бошлаб Россия паспорти эгалари учун шенген визасини олишнинг янги меъёрлари кучга киради.
Sputnik
Руслар Кёльннинг тутунли улкан ишоотларини кўра оладими, монмартр бистросида бир финжон қаҳва ичиб, Италия қишлоқларини кўриб кела олишадими - бу масалаларни ҳали узоқ ҳал қилишади. Бироқ ўз фойдаларига ҳал қилишлари аниқ эмас.
Юқорида келтирилган, жумладан, Леонардо да Винчи Мадоннасию Дега раққосларини “ тирик кўриш” Брюсселда “тараққиёт ва деморкатия” ташвишлари билан яшайдиганларнинг фикри бўйича имтиёз эмиш. Улар шундай қарор қилишибди.
Уйқудан уйғонганидан то уйқуга кетгунича фақат эркинлик ҳақида сўзлайдиганлар эркин ҳаракатланиш “имтиёз”и ҳақида ҳам гапиришлари вақти келди.
Аммо ҳозирги европача эркинлик – у мутлақо европаликлар наздида “ўз одамлари” бўлганлар учун мавжуд. Ким уларга мафкуравий яқин бўлса, эркинлик фақат шуларга. Мафкуравий уларга бегона бўлганлар эса, уларнинг фикрларига кўра, фақат ўз уйларида ўтиришлари керак.
Касал бўлган тақдирда ёки қариндошларидан узоқда яшаса ва “хорижий университетлар”да ўқишни истаса кириши мумкин бўлган дунё манзараси худди шу Европа кучлари томонидан 60 йил аввалги тарғиботдан чизилган манзарадан деярди фарқ қилмайди. Кейин каналар заифлашди ва эркин ҳаракат қилиш ҳуқуқлари аниқ белгиланган “учинчи сават” билан Хельсинки шартномасини имзолашди.
Кейин шу жумладан ким бориши кераклиги ҳақидаги тахминлар, “рад этувчилар”нинг кўплиги, “бутун цивилизация дунёси” мамлакатларининг элчихоналари олдида намойишлари сабаб кўпроқ киритиш ва яна кўпроқ чиқаришга рухсат берилди. Навбатлар, “ЕИ фуқароси бўлган оилалар”га имётиёзлар ҳақидаги бугунги баҳоналар 70 йилларда “оилалар бирлашуви” шиори билан Исроилдан АҚШга эммиграция даврида жуда ярашган бўлар эди.
Унинг босқичлари ҳаммага маълум- кимдир Римга, яна аллаким Вена орқали Кипрга кетиши керак бўлган. Ва ўша пайти ҳам СССРдан чиқиш эркинлиги иқтисодот, санкциялар ва савдо муносабатларида чекловлар сабаб мослаштирилган эди.Чиқиш каби кириш ҳам “имтиёз” бўлган. Ўша пайтда бўлгани каби ҳозир ҳам шундай - мутлақо сиёсий.
Кимдадир шу имтиёз бўлган, яна кимдадир йўқ.
Аммо ўтган аср билан таққослаганда, ҳозирги давр тузатишлар киритган. Руслар чиқа бошлашди. Ўзлари. Мустақил. Паспортлардаги “бешинчи бўлим”, қонунчиликдан эса- чиқиш визаси шунчаки йўқ бўлди.
Дунё бизга очиқ бўлиб кўринганди. Дунё бизга самимий кўринган эди. Аввалига дунё кўзларимизга камтар, жим ва меҳмондўст бўлиб кўринган эди.
Аммо ҳозир бу иккиюзламачилик эканини англаб етдик.
Биз ажойиб эдик ва бизни хурсандчилик билан қарши олишар эди. Чунки биз анчайин камбағал эдик, биз ҳеч нимада васвасага тушмадик ва “европачалик”нинг осон ўлжасига айландик. Биз қаергадир боришимизни ҳам англамаган эдик, аслида ўша олийҳиммат жаноблар ва хонимлар тараққийлашган европаликлар бизга рухсат беришарди, изн беришарди.
Чунки биз улар билан таққослаганда камбағал эдик (бу эса қарамликни англатади), ва энг асосийси биз итоаткор эдик.
Итоат эса мукофотланар эди.
Шунчаки ҳеч ким бизга бу ҳақида айтмади. Бироқ европаликлар русларнинг эркин ҳаракатланиши, кўчишини шундай тушунишди. Ҳаттоки русларга олифтагарчиликка ҳам рухсат беришди. Аммо ҳаммаси одоб доирасида ва Европа ғазнаси учун даромад мақсадида албатта.
Аслида бундай фундаментал эркинликларни чекламайдиган санкцияларга келсак- улар шунчаки итоатсизлик учун жазо. Мустақиллик учун жазо.
Бироқ гап иқтисодиёт ҳақида кетаётган эди ва бундан озгина бўлса ҳам қандайдир мантиқни тушуниш мумкиндир.
Бироқ Россия паспорти бўлган ҳаммага нисбатан қўлланилаётган бу чекловларда соғлом мантиқнинг эмас, балки тоифаларга бўлиш нуқсонлари бор.
Тоифаларга бўлиш - бу инсоннинг қараши, эътиқоди, ёши ва бу илтимос қилувчиларга (бу европаликларнинг севимли сўзи, улар илтимосни яхши кўришади), нега ҳур ва озод Шенген ҳудудларига кириш керак бўлиб қолганига қараб ажратиш тушунилади.
Дарвоқе, бирдамлик ва тенглик ҳақидаги чиқишларга қарамасдан, ЕИда одамларга нисбатан “ажратимчилик” – табиий ҳол. Энг оддий иш. Европача тушунчаларнинг эзгулик ва ёвузлик ҳақидаги қарашларига хос.
Ҳозирча бу “ажратимчилик” фақат Россияда мунтазам истиқомат қиладиганларга алоқадор. (Брюсселдаги буйруқбозларнинг айтишларича).
Европада “ажратимчилик” эса босқичма- босқич амалга оширилади.
Кейин эса бу чекловлар Россия фуқароси бўлган, Европа Иттифоқига кириш рухсати бўлганлар ва мунтазам ЕИда бўлиб турганларга етиб келади. Бу ҳужжат узайтирилиши мумкин. Балки, бундай бўлмас. Бу Россия ўзини қандай тутишига қараб.
Учинчи босқич- булар ҳам Россия ҳам ЕИ фуқаролигига эга бўлганлар ва ЕИ ҳудудида мунтазам истиқомат қилиб келаётганларга боғлиқ.
Бу ҳақида ҳамма ҳам гапирмайди. Бироқ натурализация, яъни паспорт олиш, айтайлик, ўша Францияда ҳам бир қанча ҳолатларда қайтарилиши мумкин.
Учта ҳолатда фуқароликдан маҳрум бўлиш мумкин: агар бошқа фуқаролик бўлса, агар сиз чиндан ҳам Франция манфаатларнига зид ҳаракат қилсангиз, лекин ўша биринчи давлат манфаатларини кўзлаган бўлсангиз ва учинчидан агар ҳаракатлар Франция манфаатларига зид келса.
Бунинг тагига хоҳлаган мезонларингизни ёзиб қўйишингиз мумкин. Франциянинг ҳам “ажратимчилик” борасида ўз тажрибаси бор.
Хоҳлаган мезонлар бўйича ажратиш – бу инсоннинг ўзи қарор қилиши эмас, балки унинг учун ҳукумат ва шахссиз, исм-шарифсиз қандайдир амалдор ҳал қилиши. Бу жараённи шунчаки бошлаб қўйиш керак холос, кейин ўзи давом этиб кетаверади. Асосийси, уни кучайтириш, унга керакли одамларни қўйиш лозим.
Қолганини техникага қўйиб беринг.
Ва сўнггида. ЕИ ўз чекловлари билан афсонавий Иван Ивановични эмас, балки мана шу ҳур, озод, адолатли Европа хомхаёлларига ишонганларни жазолайди ( Брюсселнинг ўйлашлари бўйича шундай).
Сароблар шуниси билан ёмонки, улар оғриқ билан қабул қилинади. Аммо шуниси билан яхшики, сароблар ҳақиқатнинг юзига тик қарашга ёрдам беради. Қандайдир хомхаёллар ва тасаввурларга асосланган европача ҳақиқатларга эмас, балки аслиятдаги ҳақиқатларга.