Доллар курси яна тушди, рубль эса кўтарилди

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи бор пасаймоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага, 14 сентябрда амалда бўладиган қийматини белгилади.
валюталар курси
Унга кўра, долларнинг расмий курси 10,24 сўмга пасайиб, 10 940,05 сўмни ташкил қилди.
Евро эса сўмга нисбатан мустаҳкамланди. Хусусан, 1 евро 10,39 сўмга қимматлашиб, 11 121,65 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 1,04 сўмга ошиб, 182,26 сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, 13 август куни Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 4,81 сўмга пасайган эди.