Аманбай Оринбаев Сенат раиси ўринбосари бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Сенат раиси ўринбосари лавозимига сайланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Бугун, 13 сентябрь Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Тлеубаевич Оринбаев Сенат раиси ўринбосари лавозимига сайланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ўттиз иккинчи ялпи мажлисида қарор қабул қилинди.
Йиғилишда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг 9 ва 15-моддаларига ҳамда “Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига мувофиқ Мурат Каллибекович Камалов Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Маълумот учун, Аманбай Оринбаев 26 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимини эгаллаган.
Фаолияти давомида у Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Қорақалпоғистон ички ишлар вазири лавозимларида ишлаган.
Аввалроқ, Аманбай Оринбаев Қорақалпоғистон Республикасидан Сенат аъзоси этиб сайлангани ҳақида хабар берган эдик.