ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси президенти Владимир Путин 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд шаҳридаги саммити доирасида ташриф билан мамлакатда бўлади.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Россия етакчиларининг музокаралари кун тартибидан стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Алоҳида эътибор саноат кооперациясини кенгайтириш, ҳудудлар ва ишбилармонлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, қўшма иқтисодий лойиҳалар ва гуманитар дастурларни илгари суришга қаратилади.
Шу билан бир қаторда давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашишади.
Президент Владимир Путин, шунингдек, ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси тадбирларида иштирок этади.