Тошкентга кириш ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

ИИВ ШҲТ саммитига доир барча ўзгаришларни давлат идораларининг расмий манбаларидан олишни сўрамоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш ёпилиши ҳақида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатдан йироқ. Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов хабар берди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш ёпилиши ҳақида тарқалаётган хабарлар тарқалган эди.
Видеотасвирларда ШҲТ саммити доирасида Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш йўлларини тушунтириш ишлари акс этган.

“12 сентябрь куни 24:00 дан бошлаб Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш ёпилиши ҳақида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатдан йироқ эканлигини билдирамиз”, - дейилади ИИВ хабарида.

Хабарда ШҲТ саммитига доир барча ўзгаришларни давлат идораларининг расмий манбаларидан олиш сўралган.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити муносабати билан 14-17 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрига кириш йўллари ёпилади.
Шу муносабат билан вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилганлигини ва махсус флайерлар ишлаб чиқилган. Ҳайдовчилар флайердаги QR код орқали йўлларда ҳаракатланишлари учун рухсат этилган айланма йўллардан мобил илова орқали ҳам кўришлари мумкин.
Шунингдек, бир қатор кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланиши муносабати билан жамоат транспорти воситаларининг ҳаракатига чеклов ўрнатилади.Унга кўра, 4, 7, 15, 24, 37, 74, 93 ва 99 рақамли автобус йўналишлари ҳаракатига айрим ўзгартиришлар киритилмоқда. Қолган 28 та автобус, 2 та трамвай йўналишлари, шунингдек, иккита йўналишда такси хизмати вақтинча тўхтатилади.