Россия Мудофаа вазирлиги Николаев-Кривой Рог йўналишидаги ҳужумни қайтариш чоғида яксон қилинган ва қўлга киритилган Украина техникасини кўрсатди.
“Душман асосий ҳаракатини бу йўналишга қаратди. Рақиб чегарада тўхтатиб қолинди. Десантчилар жасурлик ва қаҳрамонлик кўрсатишди. Қаҳрамона ишлар бисёр. ҲДҚ ҳарбийларининг бирортаси ўз позициясини ташламади, ҳамма жанговар вазифаларни бажаришда давом этди. Душман бу йўналишда истаган натижасига эриша олмади, кўп одамлари, улар сони юзларча, кўп жанговар техникаларини йўқотди”, - деди Россиянинг десант-ҳужумчи полки командири ўринбосари Алексей.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Украина қуролли кучлари 6 сентябрдан 10 сентябргача Николаев-Кривой Рог ва Харьков йўналишларида тўрт мингдан зиёд аскарини йўқотган, яна 8 мингдан зиёд украин ҳарбийлари ярадор бўлган.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.
Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.