Қашқадарёга мингга яқин лайлаклар учиб келди

Лайлакларнинг туман ҳудудига бундай оммавий равишда қўниб ўтиши ноодатий ҳисобланади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманига мингга яқин лайлаклар учиб келди. Бу ҳақида Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси хабар берди.
Айтилишича, Яккабоғ туманига минглаб лайлаклар ҳордиқ чиқариш учун қўниб ўтган.
“Лайлакларнинг туман ҳудудига бундай оммавий равишда қўниб ўтиши ноодатий ҳисобланади. Чунки бундай ҳолат ҳар доим ҳам кузатилмайди”, дейилади хабарда.
Айни пайтда лайлакларнинг мавсумий учиш йўналишидаги бу ҳолат мутахассислар томонидан ўрганилиши режалаштирилмоқда.
Маълумот учун, лайлаклар тинчлик-осойишталик рамзи ҳисобланади.