Ўзбекистон 2023 йилда “Ҳамдўстлик болалари” халқаро форумига мезбонлик қилади

Форум МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси шафелигида бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йилда “Ҳамдўстлик болалари” VIII халқаро маданий-маърифий форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеяси хабар берди.
Маълумки, лойиҳадан кўзланган мақсад болалар ва ёшларни яхши қўшничилик ва ҳамкорлик руҳида тарбиялаш учун халқаро платформа яратишдан иборат.
Бу йил форум Қирғизистондаги Иссиқкўл соҳилида “Умумий тарих – бир тақдир” шиори остида ўтказилди. Унда Ҳамдўстликнинг етти давлати: Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия ва Ўзбекистон мактаб ўқувчилари ва уларнинг мураббийлари иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, “Ҳамдўстлик болалари” халқаро маданий-маърифий форуми Қирғизистон Жогорку Кенешиси ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, у МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси томонидан қўллаб-қувватланган.
Биринчи форум 2013 йилда Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида, Иссиқкўл соҳилидаги пансионатда ўтказилган. 2021 йилда эса “Ҳамдўстлик болалари” форуми илк бор Қирғизистондан ташқарида – Санкт-Петербургда бўлиб ўтган.