Индонезия Россия нефтини харид қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда

Индонезия президенти ҳукумат энергетика талабларини қондириш учун турли манбаларни қидириб топишга мажбурлигини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Индонезия энергия ресурслари нархи кўтарилиши шароитида Россиядан нефть харид қилишни бошлаши мумкин. Бу ҳақда мамлакат президенти Жоко Видодо “Financial Times” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
“Биз ҳамиша барча вариантларни кузатамиз. Агар мамлакат бўлса ва у яхши нархда берса – албатта”, - деди Видодо.
Индонезия раҳбарининг сўзларига кўра, ҳукумат “энергетика талабларини қондириш учун турли манбаларни қидириб топишга мажбур”.
Аввалроқ Россия ва Индонезия савдо-сотиқни миллий валюталарга ўтказишни муҳокама қилаётгани хабар қилинган эди.