ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. “Ҳумо” хоккей жамоаси Қозоғистоннинг “Номад” жамоасига қарши ўйин ўтказди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, янги мавсумни Қозоғистон очиқ чемпионатида бошлаган “Ҳумо” клуби илк турни “Номад” жамоасига қарши ўтказди.
“Ҳумо” хоккей жамоаси
© Миллий олимпия қўмитаси
Тошкентда 11 сентябрь куни олиб борилган шиддатли баҳсда Нур-Султондан ташриф буюрган хоккейчилар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
“Ҳумо” хоккей жамоаси
© Миллий олимпия қўмитаси
“Ҳумо” клубининг маълум қилишича, ўйинни томоша қилиш учун аренага 3257 нафар мухлис ташриф буюрган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби икки йиллик танаффусдан кейин яна халқаро турнирда иштирок этишга киришди. Жамоа Қозоғистоннинг Про-Лига очиқ чемпионатида ўз иштирокини бошлади.