ФХХ Херсон вилояти ва Қрим ҳукуматига қарши терактларнинг олдини олди

Херсон вилояти ҳарбий-фуқаролик маъмурияти мансабдор шахслари ва Қрим Республикаси ҳукумати аъзоларига қарши террорчилик ҳаракатлари содир этишга уриниш тўхтатилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати Херсон вилояти ва Қримда қатор терактларнинг олдини олди. Бу ҳақда махсус хизматларнинг Жамоатчилик билан алоқалар маркази хабар берди.

“Оператив ўйин давомида Украина Хавфсизлик хизмати томонидан Украинанинг Херсон вилояти ҳарбий-фуқаролик маъмурияти мансабдор шахслари ва Қрим Республикаси ҳукумати аъзоларига қарши бир қатор қўпорувчилик ва террорчилик ҳаракатлари содир этишга уриниш тўхтатилди", - дейилади хабарда.

Федерал хавфсизлик хизмати хорижий махсус хизматлар амалиётининг айбдорлари ва шерикларини аниқлаган, далилларни қўлга киритган, алоқа каналлари ва молиялаштириш усулларини аниқлаган.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.
Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.