Хорижликлар Ўзбекистонга қандай мақсадларда келмоқда?

Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга ташрифидаги асосий 6 та сабаби маълум қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. 2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг асосий қисмининг - 2 миллион 731 минг киши - сафардан мақсади қариндошларини йўқлаш бўлган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Август ойининг ўзида 577,4 минг нафар хорижлик қариндошларини йўқлаш учун Ўзбекистонга келган.
Саккиз ой давомида мамлакатга келган чет эл фуқароларининг қолган сафар мақсадлари:
хизмат юзасидан — 44,5 минг (август ойида 7,7 минг нафар);
даволаниш — 50,5 минг киши (август ойида 6,1 минг нафар);
тижорат — 11,2 минг киши (август ойида 2,2 минг нафар);
ўқиш мақсадида — 2,9 минг киши (август ойида 0,5 минг нафар).
Эслатиб ўтамиз, январь-август ойларида 3 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга келган.