ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Бугун Тошкентдан Термизга учган самолёт ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ўз йўналишини ўзгартирди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
“Uzbekistan Airways” АЖ матбуот хизмати 2022 йилнинг 11 сентябрь куни HY-065 Тошкент–Термиз йўналиши бўйича авиақатнови Термиз шаҳридаги об-ҳаво шароити (кучли қум шамоли) туфайли ўз йўналишини ўзгартирди. Ҳаво кемаси Бухоро халқаро аэропортига қўнди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирда 124 нафар йўловчи Бухоро халқаро аэропортида бўлиб турибди.
Термиз шаҳрида об-ҳаво ўзгариши билан HY-065 авиақатнови белгиланган йўналиш бўйича амалга оширилади.