Ўзбекистонлик курашчилар Таиланддаги Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

Таиланднинг Чонбури шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик ёш курашчилар 18 та медални қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. 4-8-сентябрь кунлари Таиланднинг Чонбури шаҳрида бўлиб ўтган кураш бўйича ўсмирлар ўртасидаги VII Осиё чемпионати баҳсларида ўзбекистонлик спортчилар 18 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
18 та медални қўлга киритган ўзбекистонлик курашчилар Ўзбекистонга қайтиб келди
Қайд этилишича, чемпионатда Осиё қитъасининг 12 давлатидан 100 нафардан зиёд иқтидорли полвонлар ғолиблик учун беллашган.
18 та медални қўлга киритган ўзбекистонлик курашчилар Ўзбекистонга қайтиб келди
Мусобақада иштирок этган ўзбекистонликлардан 13 нафари шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган. Шунингдек, Осиё чемпионатида яна битта кумуш ҳамда 4 та бронза медалини қўлга киритган ёш курашчилар умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаган.
18 та медални қўлга киритган ўзбекистонлик курашчилар Ўзбекистонга қайтиб келди
Кеча Тошкент халқаро аэропортида Осиё чемпионатида муносиб иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари тантанали кутиб олинган. Кутиб олиш маросимида Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси, ота-оналар ва ОАВ ходимлари иштирок этган.
18 та медални қўлга киритган ўзбекистонлик курашчилар Ўзбекистонга қайтиб келди