Фолькер Тюрк БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича янги комиссари бўлди

31 августга қадар ушбу лавозимни Чили вакили Мишель Бачелет эгаллаб келатётган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 8 сентябрь куни австриялик Фолькер Тюркни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича янги Олий комиссари этиб тасдиқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Унинг номзодини БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш тавсия қилган. Тюрк бу лавозимда Мишель Бачелетнинг ўрнини эгаллади.
Бачелет 2018 йил 1 сентябрь куни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари лавозимида иш бошлаган. Унинг ваколати август ойида тугатилди.
Тайинловга қадар, Тюрк Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлигида турли лавозимларда фаолият юритган. 2015-2019-йилларда БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарининг ўринбосари бўлган. Энди у янги лавозимида тўрт йил давомида фаолият кўрсатади.