ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона соҳасида тартиб-таомиллар такомиллаштирилиши муносабати билан ҳукумат айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, дея ёзади Norma.uz.
Ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидаги йўналишларни қамраб олади:
божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тартиботларини рақамлаштириш;
Ўзбекистон ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини ташкил этиш;
транзит декларацияси ва товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш тартиботлари учун пасайтирилган божхона йиғимлари ставкаларини белгилаш;
қиймати БҲМ 30 бараваригача бўлган халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини соддалаштирилган тартибда декларациялаш;
энди мева-сабзавот маҳсулотларини божхона назорати ва расмийлаштириш, шу жумладан автоматлаштирилган хавф-хатарни бошқариш ёрдамида амалга оширилади.
Божхона омбори фаолиятини, эркин омбор фаолиятини, бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш жараёни онлайн тартибда "Лицензия" автоматлаштирилган тизим орқали амалга оширилади. Лицензия бериш рад этилганда аризани қайта кўриб чиқиш муддати 10 кундан 5 кунга қисқармоқда.
Лицензияларни давлат хизматлари марказлари томонидан муҳр босилган ҳолда қоғоз шаклда бериш бекор қилинмоқда. Лицензиат, унинг номи, манзили ўзгарганда қайта расмийлаштириш учун мурожаат этиши лозим бўлган муддат бир ойдан 5 иш кунига қисқармоқда.
Лицензия талабларига риоя этилиши “хавф-таҳлил” тизими ҳамда жисмоний ва юридик шахслар қонунчилик талаблари бузилгани тўғрисидаги мурожаатлари асосида амалга оширилади.
Божхона омбори, эркин омборда божхона назорати остидаги ва бож олинмайдиган савдо дўконидаги маҳсулотлар бўйича божхона назорати шаклларини қўллашда президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишиш талаб этилмайди.
Лицензияловчи орган лицензия амал қилишини тугатиш ҳуқуқидан маҳрум этилмоқда. Ушбу ваколат фақат судда сақлаб қолинади. Лицензияни қайта расмийлаштиришда дастлабки лицензияни олиш учун берилган аризани кўриб чиқиш учун ундирилган йиғим 50 фоизи ундирилади; божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш паспортлари тасдиқланмоқда.
Божхона йиғимлари ставкаларида транзит декларациясини расмийлаштириш учун йиғим БҲМ 25 фоизи этиб белгиланмоқда. Илгари божхона юк декларацияси асосий варағи учун БҲМ 50 фоизи, ҳар бир қўшимча варағи учун БҲМ 25 фоизи ундирилган.
Божхона ҳамроҳлигидаги кузатувдан озод этиш учун божхона тўловлари тўланишини таъминлаш энг юқори миқдори компенсация тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундаги курс бўйича, чет эл товарлари ташилаётган битта транспорт воситаси учун 100 минг евро эквивалентидан ошмаслиги лозим. Илгари ушбу миқдор 50 минг долларни ташкил этган.
Энди божхона назорати зонасига жавобгар шахс, божхона омбори эгаси ёки унинг ишончли вакили божхона хизмати рухсати билан божхона пломбалари ва маркировкаларини ечиш ҳуқуқига эга.
Божхона ҳамроҳлигидаги кузатувдан озод этиш учун божхона тўловлари тўланишини таъминлаш энг юқори миқдори компенсация тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундаги курс бўйича, чет эл товарлари ташилаётган битта транспорт воситаси учун 100 минг евро эквивалентидан ошмаслиги лозим. Илгари ушбу миқдор 50 минг долларни ташкил этган.
Энди божхона назорати зонасига жавобгар шахс, божхона омбори эгаси ёки унинг ишончли вакили божхона хизмати рухсати билан божхона пломбалари ва маркировкаларини ечиш ҳуқуқига эга.
30 БҲМгача бўлган халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини декларация қилиш соддалаштирилган тартибда амалга оширилади. Муқаддам соддалаштирилган тартиб 10 БҲМгача бўлган жўнатмаларга нисбатан қўлланган.