Annals of Internal Medicine журналида келтирилган хабарга кўра, бир кунда икки чашка қора чой умрни узайтириш хусусиятига эга.
Тадқиқотчилар Соғлиқни сақлаш миллий институтининг Британия биобанки маълумотларидан фойдаланишган. Унга кўра, 40 ёшдан 69 ёшгача бўлган ярим миллион нафар эркак ва аёлнинг 85% и мунтазам равишда чой истеъмол қилган.
Натижаларга кўра, мунтазам чой истеъмол қилиш ўлим кўрсаткичини 10 йил мобайнида 9-13% га камайтиради . Айниқса, юрак-қон томир касаллиги билан оғриган инсонларда чойнинг умр узайтириши ижобий натижа кўрсатган.
Тадқиқотчиларинг айтишларича, ушбу натижа “муҳим тараққиёт” ҳисобланади. Чунки худди шундай тадқиқот аввалари энг кўп чой истеъмол қилинадиган Осиё мамлакатларида олиб борилган.
Олимларнинг сўзларига кўра, чой айнан қандай қилиб умрни узайтиришга таъсир қилишини тўлалигича аниқланмаган. Чунки бу инсон саломатлигининг бошқа мезонларига ҳам боғлиқ.