Аманбай Оринбаев Сенат аъзоси бўлди

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Олий Мажлис Сенати аъзоси бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Олий Мажлис Сенати аъзоси бўлди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар берди.
Сайлов натижаларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайланган.
Қайд этилишича, 9 сентябрь куни Нукус шаҳри Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри биносида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг сайловини ўтказиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтдган.
Унда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев иштирок этган. Сайлов тўғридан тўғри, тенг ва яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилган.
Маълумот учун, Аманбай Оринбаев 26 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимини эгаллаган.
Фаолияти давомида у Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимларида ишлаган.