ТОШКЕНТ, 9 сен - Sputnik. “Ўзатом” агентлигининг ёш мутахассислари Август ойида Россияда бўлиб ўтган энергетика ва саноат соҳасига бағишланган “Форсаж” халқаро форумида иштирок этишди.
“Территории. Технологии. Люди” (“Ҳудудлар.Технологиялар.Одамлар”) мавзусида ўтказилган форумда 72 минтақадан 333 нафар иштирокчилар қатнашди.
“Атом соҳасида Россия биздан олдинда, чунки федерацияда 14 тага яқин Атом станция ишлаб турибди. Илм-фан соҳасида ҳам МиФи институти 75 йилдан буён ишлайди. Тажриба уларда жуда катта”,- деди иштирокчилардан бири “Узатом” агентлиги Экологик хавфсизлик бўйича бош мутахассис Феруз Дилмуродов.
Форумда Россиянинг 15 га яқин ишлаб чиқаришдаги кучли мутахассислари билан суҳбатлашдик. Улар ўзини ишлаб чиқараётган жараёнларда ҳар хил бўлаётган ҳодисаларини бизга айтиб беришди. Россиянинг топ компанияларининг спикерлари ўзларининг фойдали маслаҳатларини бизга улашишди.”
Эндиликда “Росатом” агентлиги билан “Узатом” агентлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашиш янада кенгроқ йўлга қўйилади.
“Ҳамма таассуротлар ўзига хос бўлди, Россия мутахассисларининг тажрибаси, ноёб атмосфера, сўлим табиати бизга ёқди. Энергетика соҳасида шунчаки офисда ўтирмасдан, очиқ табиатга чиқиш, атроф-муҳитни ўрганиш ва баҳолаш нақадар муҳим эканлигини ҳис қилдик”, деди “Узатом” агентлиги “Информацион хавфсизлик ва информацион-коммуникация технологиялар” бўлими бошлиғи Шаҳзод Шокиров.
“Ўзатом” агентлиги келгусида ҳар йили ёш мутахассисларни мазкур форумга юборишни режа қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йил сентябрь ойида Россия Миллий ядровий изланишлар университетининг (НИЯУ МИФИ) Тошкент махсус филиали очилган эди.
Бугунги кунда филиалда 170 нафар талаба “Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси”, “Ядро физикаси ва технологиялар”, “Иссиқлик энергияси ва иссиқлик физикаси”, “Электр энергетикаси ва электротехника” каби мутахассисликлар бўйича таълим олмоқда.
Ўқув жараёни МИФИ дастури бўйича олиб борилмоқда, ОТМга Россия ва Ўзбекистоннинг энг малакали профессор-ўқитувчилари жалб қилинган.