Шимолий Корея ўзини ядровий давлат деб эълон қилди

Ядро қуроли бўйича ҳар қандай қарор қабул қилиш ҳуқуқи фақат мамлакат раҳбари Ким Чен Инга тегишли.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. КХДР ўзининг ядровий давлат эканлигини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйди. Бу ҳақида Жанубий Кореянинг Ёнхап ахборот агентлиги Шимолий Корея давлат ОАВларига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, ядро қуроли бўйича ҳар қандай қарор қабул қилиш ҳуқуқи фақат мамлакат раҳбари Ким Чен Инга тегишли.
КХДР 14-чақириқ Олий халқ ассамблеясининг 7 сентябрдаги сессиясида “Ядро қуроли бўйича сиёсат” деб номланган фармон қабул қилинди.
Ҳужжат ядро қуролининг мақсади, ядро кучларининг таркиби, уларни бошқариш ва назорат қилиш, ядро қуролидан фойдаланиш бўйича қарорларнинг бажарилишини таъминлаш, улардан фойдаланиш тамойиллари ва шартлари, сафарбарлик, хавфсиз сақлаш ва ҳимоя қилиш, шунингдек оммавий мустаҳкамлаш ва янгилаш тўғрисидаги қоидалардан иборат 11 бандни ўз ичига олади.
“Ядро қуролига буйруқ бериш ва назорат қилиш” ҳақидаги учинчи бандда КХДР раҳбари уларни тасарруф этиш ҳуқуқига эгалиги ва “ядро қуролига оид барча қарорларни қабул қилиши” қайд этилган.