ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. Бугун “International hotel Tashkent” меҳмонхонасининг “Crystal ballroom” залида “ШҲТ спорт элчилари” матбуот анжуман бўлиб ўтди. Sputnik мухбири хабарига асосан.
“ШҲТ доирасида Ўзбекистонда илк бор спортни ривожлантиришга катта эътиблр қаратилмоқда. Ишонаманки, бизнинг спортчилар ишончимизни оқлашпди”, деди Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов.
10 сентябрда Миллий боғда профессионал чемпион спортчилар иштирокида маҳорат дарслари ва спорт флешмоб ташкил этилади.
Спорт бу тинчлик ва дўстлик ришталарининг рамзи, ҳар бир спортчи ўз маҳорати ила ана шу ришталарни мустаҳкамлайди. Мен Тошкентдаги катта флешмобда иштирок этаётганимдан жуда ҳам хурсандман", деди Токио-2020 олимпиадаси совриндори қозоғистонлкк Қамшибек Қонқабаев.
“Ўзбекистонда бокс жуда ривожланмоқда. Мен ҳозирда Баҳодир Жалолов бокс мактабини очдим, келгусида ватанга фойдаси тегадиган спортчилар етишиб чиқариш ниятидаман. Ҳозирда мураббийим Тўлқин Қиличев билан 25 та ҳаваскорларни қабул қилдик", деди бокс бўйича жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов.
“Ўзбекистонда нафақат миллий спорт, балки халқаро спорт ҳам ривожланмоқда. ШҲТ саммити доирасида ҳам айнан халқаро спорт мусобақаларининг ташкиллаштирилиши қувонарли албатта”, деди Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов.