Бу қизиқ

Мактаб ёшидаги болалар қайси маҳсулотни кўп истеъмол қилиши керак?

Неврологнинг айтишича, болалар учун когнитив фаолиятни яхшилайдиган озиқ-овқатлар истеъмол қилиш фойдали.
Sputnik
Шифокор-невролог Олег Ленев мактаб ёшидаги болаларнинг рационига қайси маҳсулотларни киритиш кераклигини айтди.
Мутахассиснинг айтишича, когнитив функцияларни ривожлантириш ва марказий нерв тизимини яхшилаш учун мактаб ёшидаги болалар ёнғоқ истеъмол қилиши зарур.

“Ёнғоқ таркибида арахидон кислотаси бўлиб, у бош мияда қувват жараёнларини яхшилайди. Шу сабабли, агар қарши кўрсатмалар бўлмаса, ёнғоқ истеъмол қилиш болалар саломатлигига ижобий таъсир қилади. Шунингдек, ёнғоқни асал билан истеъмол қилиш ёки таркибида В гуруҳи витаминлари бўлган маҳсулотлар ҳам мия когнитив фаолиятини яхшилайди”, - дейди шифокор.

Шунингдек, резаворлар кўриш қобилиятини яхшилаш учун фойдали. Қорағат ва шу каби мевалар микроэлементларга бой бўлиб, кўз микроциркуляцисига ижобий таъсир қилади.