ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Депутатлар Ташқи ишлар вазири лавозимига Владимир Имамович Норов номзодини маъқуллашди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири лавозимига Владимир Норов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқуллашди.
"Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади", дейилади хабарда.
Владимир Норов шу пайтга қадар Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи эди.