Қиролича. Елизавета II хотирамизда қандай қолади

Инглиз анъаналарининг барқарорлиги рамзи бўлган, 70 йил тахтда ўтирган қиролича Елизавета II вафот этди. Монархнинг тарихи фотолентамизда.
Sputnik

1 / 18

Қиролича Елизавета II Виндзор қасрида анъанавий Рождество табригини йўлламоқда.

Бу йил 96 ёшга тўлган Елизавета II, биринчи бўлиб ўзининг 70 йиллик Платина юбилейини нишонлаган, Британия тарихидаги энг кекса монархга айланди.

2 / 18

Буюк Британия қироличаси Елизавета II, малика Елизавета турмуш ўртоғи Эдинбург герцоги шаҳзода Филипп ва уларнинг фарзандлари билан.

Унинг ҳукмронлиги даври 1952 йил 6 февралда, икки фарзанднинг онаси ва рафиқа, 25 ёшли Елизавета тахтга ўтирганидан сўнг бошланди.

3 / 18

Малика Елизавета (марказда), чет элга эвакуация қилинган британиялик болалар олдида нутқ сўзламоқда. 1940 йил, 22 октябрь, Лондон.

4 / 18

Малика Елизавета ва унинг турмуш ўртоғи Эдинбург герцогининг тўйи куни.

Аслида Елизавета малика бўлиши керак эмас эди: унинг амакиси Эдвард VIII кутилмагандан тахтдан воз кечади ва династия қоидаси бўйича навбат Елизаветага келади.

5 / 18

Буюк Британия қироличаси Елизавета II ва унинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп тож кийдириш маросимида. 1952 йил, Вестминтер аббатлиги, Лондон.

Елизавета II тахтга ўтирганида, Иккинчи жаҳон уруши эндигина тугаган, Уинстон Черчилл Буюк Британия бош вазири, Гарри Трумен АҚШ президенти, Иосиф Сталин эса ҳали СССРни бошқараётган эди.

6 / 18

Елизавета II Лондондаги Кингс-Кросс вокзалида, ўзининг корги зотли итлари билан.

Қиролича Жон Кеннеди ва Индира Гандининг ўлдирилиши, Совуқ уруш йиллари, қайта қуриш, Берлин деворининг қулаши, Маргарет Тетчернинг касаба уюшмалари билан уруши, Фолкленд уруши, Афғонистон ва Ироқ, СССРнинг парчаланиши, террорчи Нью-Йорк ва Лондондаги ҳужумларнинг гувоҳи бўлди.

7 / 18

Қиролича Елизавета II Виндзор қасрини қўриқловчи Колдстрем гвардиясининг янги рангдаги кийим бошларини кўздан кечирмоқда. 20 май, 1999 йил, Виндзор саройи Лондон.

Қиролича музейлар очди, уйсизларни зиёрат қилди, парадлар уюштирди, гуллар ва расмлардан завқланди.

8 / 18

Британия парламентида ҳар йил бир маротаба ташкил этиладиган, қадимги дабдабали кийим бош ва анъаналар намойиш этиладиган, қироличанинг парламент олдида нутқ сўзлаш маросими.

4 июнь, 2014 йил, Британия парламенти, Лордлар палатаси.

9 / 18

Елизавета II 80 ёшга тўлишимуносабати билан юборилган табрикномалар билан танишмоқда. Айтилишича, ўшанда қиролича 20 мингта табрикнома ва 17 мингга яқин электрон хат олган.

19 апрел, 2006 йил, Букингем саройи.

10 / 18

Британия қироличаси Елизавета II, Эдинбург гертсоги шаҳзода Филипп, ўғли шаҳзода Чарлз ва унинг рафиқаси Корнуол герцогиняси Камилла. 27 май, 2015 йил Вестминстер саройи.

У президентлар ва бош вазирлар, раҳбарлар ва папалар билан суҳбатлашди - суҳбатдошлар унинг мавқеи, ташқи кўриниши ва хулқ-атворига чексиз ҳурмат билдиришди.

11 / 18

Британия қироличаси Елизавета II БМТ минбарида нутқ сўзламоқда. Бу қироличанинг БМТ минбарида сўзлаган 2 нутқи ва Нью Йоркка 1976 йилдан сўнг илк ташрифи бўлган. 6 июль, 2010 йил, Нью Йорк.

Малика ҳар бир учрашувга пухта тайёргарлик кўрарди ва баъзан суҳбатдошларини масаланинг кутилмаган тафсилотларидан хабардорлиги эканлиги билан ҳайратда қолдирарди.

12 / 18

Елизавета II "олтин" юбилей маросимида. Пит Купер исмли масхарабоз қиорлича оёғи остига ўз кийимини ташлади.

9 май, 2002 йил, шарқий Лондон.

13 / 18

Елизавета II Рояль Виндзор отлар кўргазмасига ўзи автомобил ҳайдаб келди.

10 май, 2019 йил, ғарбий Лондон, Range Rover.

14 / 18

Елизавета II 14 ёшли Фелл Пони исмли отни миниб сайр қилмоқда.

30 май, 2020 йил. Лондон, Виндзор Ҳоме-парк.

15 / 18

Қиролича Елизавета II, отлиқ каретада ўтирган ҳолда оломонга қўл силкитмоқда. 6 декабрь, 2000 йил. Парламент очилиши маросими, Букингем саройи.

Британияликлар учун малика ўзгарувчан дунёда қандайдир ўзгармас, ишонч рамзи бўлиб келган.

16 / 18

Елизавета II, ўз қироллигининг "платина" юбилейини нишонлаш маросимида торт кесмоқда. 5 фев, 2022 йил. Норфолк резиденцияси.

Баъзи бош вазирлар келишди ва кетишди, консерваторлар лейбористлар билан алмашишди, лекин қиролича ўзгаришсиз қолди.

У ҳар доим ўзига жуда ярашадиган пальто, бекаму–кўст шляпа ва ўша Лаунер сумкаси билан масрур турарди.

17 / 18

Шаҳзода Чарлз ва унинг қайолиғи, Уэлс маликаси Диана ҳамда унинг ота-онаси қиролича Елизавета II ва шаҳзода Филипп. 29 июль, 1981 йил, Букингем саройи.

Ўзи барқарор бўлсада, унинг оиласи доимий равишда шов-шувли янгиликларининг чексиз манбаи бўлиб келди.

Шаҳзода Чарлз ва малика Диана жанжалини бутун дунё матбуоти барча тафсилотларигача кузатди. Аммо бусиз ҳам оилада муаммолар кўп эди. Қирол оиласининг барча аъзолари малика ташвишини кўпайтирар эди: синглиси, эри, болалари, набиралари

18 / 18

Қиролича Елизавета II ва Сассекс герцогиняси Меган, шаҳзода Гарри, шаҳзода Уилям ва Кембриж герцогиняси Кейт.

Қироллик авиация кучлари учиб ўтишини томоша қилишмоқда. 10 июль, 2018 йил.

Лекин ҳар қандай жанжал ва шов-шувлар, танқид ва пичирлаш фонида, Элизабет табассум қилиши ва сарой балконидан одамларга қўл силкитиб туриши керак эди...