Тошкентда фотоаппаратлар эволюциясига бағишланган кўргазмаси очилди

Кўргазмада “Фото санъати – даврлар кесимида” деб номланди – тафсилотлар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистон тарихи давлат музейида “Фото санъати – даврлар кесимида” номли кўргазмаси очилди. Бу ҳақида Фанлар академияси хабар берди.
Қайд этилишича кўргазма мамлакат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан ташкил этилди.
В столице открылась выставка "Искусство фотографии - на стыке эпох" – фото
Бу кўргазма музейнинг “Табаррук буюмлар” фондида сақланаётган ноёб фотоаппаратлардан ташкил топган бўлиб, унда 1940 йилдан бошланган фотоаппаратлар эволюцияси намойиш этилмоқда.
В столице открылась выставка "Искусство фотографии - на стыке эпох" – фото
Кўргазмада ҳам обективкали, плёнкали фотоаппаратларнинг турли хиллари оммага ҳавола қилинган.
В столице открылась выставка "Искусство фотографии - на стыке эпох" – фото
“Кўргазма фотографлар ва фото санъати билан қизиқувчи инсонларда фотоаппаратлар тарихи билан яқиндан танишиш имкониятини беради”, дейилади хабарда.
В столице открылась выставка "Искусство фотографии - на стыке эпох" – фото
Кўргазма сентябрнинг сўнгги кунига қадар давом этади.